Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари таълимини тарғиб қилиш

2024 йил 8-9 декабр кунлари “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Ўзбекистонда демократик бошқарувни қўллаб-қувватлаш: ННТларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги салоҳиятини ошириш” мавзусида Тошкентда семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўқув семинари малакали юрист-адвокатлар ёрдамида ташкил этилиб, дунёда ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги тажрибалар ҳамда айрим […]

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида инсон ҳуқуқлари ҳимояси

Ижтимоий тармоқларда фаоллар ёки ОАВ вакиллари томонидан тарқатилган хабарларда, маҳкум ёки маҳбусларнинг бевосита мурожаатлари ёки уларнинг яқин қариндошлари орқали айрим ҳолларда жазони ижро этиш муассасаларида сақланувчиларга нисбатан ғайриинсоний муносабатлар ҳамда қийноқлар ҳақида хабар топамиз. Ва аксарият ҳолларда бундай муносабат ходимларининг маҳбуслар билан муомала қилиш маданияти ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини етарлича билмаслиги оқибатида содир бўлаётганига гувоҳ […]

Ваколатхонамизга фуқаролик жамияти фаолиятига қизиққан талаба ёшлар ташриф буюрди

Бугун, 29 сентябр куни, «Марказий Осиё Уюшмаси» Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига фуқаролик жамияти ҳаёти ва ННТлар фаолиятига қизиққан талаба ёшлар ташриф буюрди. Давра суҳбати шаклида бўлган учрашувда Ваколатхона директори Гулноз Мамарасулова Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари билан қуйидаги масалалар ҳақида суҳбатлашди: – Фуқаролик жамияти нима ва у қандай шаклланади? – Нодавлат ва нотижорат […]

ЕХҲТ раиси Буяр Османи билан учрашув

Жорий йилнинг 9 август куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси ва Шимолий Македония ташқи ишлар вазири Буяр Османи Ўзбекистонга ташрифи чоғида фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Буяр Османи бутун дунё тажрибасига кўра ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар юритишда фуқаролик жамиятининг роли ва аҳамияти, фуқаролик жамиятисиз ҳукуматнинг барча ҳаракатлар самарасиз эканлиги […]

TA’LIMDA TENGSIZLIKKA BARHAM BERISH

Universitetimizda o’tkazilayotgan ochiq muloqotlar keng ommalashib bormoqda. Bizning an’anaviy muloqotlarimizda global va mintaqaviy muammolar, ularning yechimlari, barqaror rivojlanishga doir muhim masalalar muhokama qilinadi.Navbatdagi ochiq muloqot 15-may kuni an’anaviy va onlayn shaklda tashkil etildi. Ma’ruzachimiz jahon bo’ylab inson huquqlari va tenglik targ’ibotchisi Gulnoz Mamarasulovadir.Gulnoz Mamarasulova – filologiya fanlari bo’yicha falsafa doktori, Shvetsiyada joylashgan Markaziy Osiyo assotsiatsiyasining […]

«Абдулазиз Махмудов номидаги халқаро мукофот» танлови

Бугун, 9 май куни кинодокументалист мархум Абдулазиз Махмудовнинг хотирасига бағишлаб, унинг яқинлари ва фаоллар иштирокида Тошкентда хотира кечаси бўлиб ўтди. Даставвал Абдулазиз Махмудовнинг қабри зиёрат қилиниб, унинг бошига ёдгорлик тоши қўйилди. Сўнгра марҳумни хотирлаш кечаси бўлиб ўтди. Швецияда жойлашган «Марказий Осиё Уюшмаси» Жамияти раиси Пулат Ахунов  томонидан бундан бир йил олдин «Абдулазиз Махмудов номидаги халқаро […]

Конференция: Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимояси

Кўплаб халқаро ташкилотлар иштирокида “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс-марказида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳимояси бўйича қуйидаги мулоҳазалар […]

Мустақил фуқаролик жамияти Миллий Кенгаши

2021 йил декабр ойида Ваколатхона қошида фаоллар тармоғини яратиш мақсадида “Мустақил фуқаролик жамияти Миллий Кенгаши”  тузилди. Кенгашнинг асосий мақсади – фуқароларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб қилиш, инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва жамиятни демократлаштириш йўлида ҳаракат қилишдан иборат. Ҳозирда Кенгашнинг ҳар бир вилоятда аъзолари мавжуд.  “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгаши аъзолари рўйхати: 1 […]

Featured Video Play Icon

Фуқаролик жамияти фаоли Абдулазиз Набиев билан суҳбат

2022 йил 10 ноябр куни Ваколатхонамиз қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгашининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий меҳмон – Кенгашнинг Сирдарё вилоятидаги аъзоси, фуқаролик жамияти фаоли Абдулазиз Набиев. Йиғилишда қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди: Сирдарё вилоятида инсон ҳуқуқлари ва уларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар; Фуқаролик назорати олиб бориш, жамиятдаги асосий муаммоларни турли ижтимоий тармоқларда […]

Featured Video Play Icon

Журналист Шарифа Мадраҳимова билан суҳбат

2022 йил 21 октябр куни “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг навбатдаги онлайн йиғилишида жамиятимиздаги муҳим масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишнинг асосий меҳмони – Фарғона вилоятида «Бувайда кўзгуси» газетаси мухбири, блогер Шарифа Мадраҳимова бўлди. Ушбу учрашувда асосан қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: 🔴 Қишлоқ хўжалиги соҳасида фермер, кластер ва ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари;🔴 Фарғона вилояти Халқ таълими […]

Featured Video Play Icon

Хоразм вилоятидан Мансурбек Якубов билан суҳбат

2022 йил 13 октябр куни Ваколатхона қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишнинг асосий меҳмони – Кенгашнинг Хоразм вилоятидаги аъзоси, инсон ҳуқуқлари фаоли Мансурбек Якубов бўлди.Ушбу учрашувда асосан қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: 🔴 Хоразм вилоятида суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, унда шаффофликни таъминлаш, фуқаролик жамиятининг иштирокини таъминлаш. 🔴 Хоразмда энг кўп инсон […]