Саволларингизга “Швед сиёсатчисига савол” лойиҳасининг эндиги меҳмони – Швеция парламенти Риксдагдепутати Ола Мёллер (Ola Möller) жавоб беради.
Ола Мёллернинг Ўзбекистонлик дўстларга мурожаати:
Дўстлар, сизларга ушбу қисқа танишув мурожаатини йўллаш имкониятидан мамнунман. Cизнинг Ўзбекистонда демократия учун курашаётганингизни кўраяпман. Бу ўта жасурликдир.
Мен Швеция парламентининг аъзоси ва Социал-демократик партиясининг вакилиман. Шунинг учундир балки мен демократияни кафолатланган бўлиши керак деб ўйлайман. Шу боисдан, сиз билан демократия масалалари бўйича суҳбатлашиш ва Швеция демократияси ҳамда Ўзбекистонда қандай қилиб олға ривожланиш йўллари ҳақидаги саволларингизга жавоб бериш жуда муҳим.
Мен швед парламентининг Марказий Осиё тармоғининг аъзоси эканлигимни жуда фахр билан тилга оламан. Сизнинг бу йўлдаги курашингиз ва саволларингиз жуда муҳим деб биламан. Ўзаро мулоқотимиз демократия учун олдинга силжиш йўлидир. Зеро, мулоқот ва бир-бирига ҳурмат орқали демократия ўзбеклар келажагининг бир қисмига айланади ва бу швед демократиясини жонлантиради. Шунинг учун умид қиламанки, бу ҳафта сиздан хабарлар кутиб, саволларингизга жавоб бераман.
Раҳмат, азиз дўстлар!