Жорий йилнинг 30 август куни Наманган шаҳрида бу йилги пахта йиғим терими олди кампанияси муносабати билан Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияси ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудларлаги Пахта кластерлари хамда фермер хўжаликларида «Кишлок хўжалигида адолатли ёллаш, муносиб мехнат шароитларини яратиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу табдирда “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси […]
Bo'lim: Tadbirlar
Ушбу учрашувнинг асосий меҳмони – Бекзод Маллаев
Кенгашнинг навбатдаги йиғишида Қашқадарё вилоятида пахта мавсумида болалар меҳнати содир бўлаётгани муҳокама қилинди. Кеча, 18 август куни ташкилотимиз қошидаги «Мустақил фуқаролик жамияти» Миллий кенгаши фаолларининг навбатдаги онлайн мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Швецияда жойлашган бош ташкилотимиз раҳбари Пўлат Аҳунов ҳам иштирок этди. Ушбу учрашувнинг асосий меҳмони – Бекзод Маллаев, Кенгашимизнинг Қашқадарё вилоятидаги раҳбари, ҳуқуқ фаоли. Юртимизда […]
Комиссия ННТ вакиллари билан учрашди
Бугун Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганаётган комиссия ННТ вакиллари билан учрашди. Йиғилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари халқ орасида кўп кўтарилаётган саволлар ва уларга юборилаётган мурожаатлар ҳақида тўхталиб, Комиссиянинг кейинги фаолиятида ўрганилиши керак бўлган жиҳатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ваколатхона қошида Кенгашнинг Наманган вилоят раҳбари Зоҳиджон Закиров билан суҳбат
Жорий йилнинг 11 август санасида “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошида тузилган “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгаши аъзоларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувнинг асосий меҳмони – Кенгашнинг Наманган вилоятидаги аъзоси Зоҳиджон Закиров бўлди.Суҳбат давомида Кенгаш аъзолари томонидан берилган саволлар асосида Наманган вилоятидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият атрофлича муҳокама қилинди. Суҳбатнинг тўлиқ мазмуни […]
Навбатдаги мониторингни тергов ҳибсхонасида олиб бордик
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Нукус шаҳридаги 2-сонли Тергов ҳибсхонасидаги вазиятни ўрганди.Ўрганиш ишлари ҳибсхонада ушлаб турилган шахсларнинг қисқа муддатли учрашув хоналари, адвокатлар билан учрашув хоналарини, тергов ҳаракатлари хоналаридаги шароитларни кўздан кечиришдан бошланди. Мониторинг доирасида ҳибсхонада сақланаётган маҳбус ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий […]
Маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар билан учрашув
Бугун 28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар билан учрашди.Учрашувда маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар, камситиш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи ҳолатлар содир этилган ёки йўқлигига оид масалалар ўрганилди. Тегишли жазо муддатини ўтаб чиққанидан кейин агар уларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг […]
Komissiya Qoraqalpogʻistonda faoliyatini davom ettirmoqda
Komissiya Qoraqalpogʻistonda faoliyatini davom ettirmoqda. Oliy Majlisning Qoraqalpogʻistondagi hodisalar bo‘yicha inson huquqlarini oʻrganish boʻyicha Komissiyasi a’zolari bugun namoyishlarning asosiy maydonlaridan biri bo‘lgan Nukus markaziy bozoridagi tadbirkorlar va aholi bilan muloqot oʻtkazdi.
Демократларсиз демократия бўлмайди!
“Мустақил фуқаролик жамиятининг Миллий Кенгаши” аъзоларига мурожаат. Демократия йуқ жойда қашшоқлик бор. Демократия йўқ жойда – коррупция ва порахўрлик юқори даражага чиқади. Демократия йўқ жойда давлат халқ фикрини инобатга олмайди, халқ билан ҳисоблашмайди ва халқнинг ҳаётини яхшилаш билан қизиқмайди. Демократия йўқ жойда эркин сайловлар бўлмайди ва халқ манфаатини ҳимоя қилувчи шахслар сайловга яқинлаштирилмайди. Демократия йўқ […]
“Мустақил фуқаролик жамиятининг Миллий Кенгаши”нинг таъсис мажлиси
Бугун, 20 декабрь куни Тошкентда Ваколатхонамиз қошидаги “Мустақил фуқаролик жамиятининг Миллий Кенгаши”нинг биринчи таъсис мажлисини ўтказдик. Швецияда жойлашган бош ташкилотимизнинг яқин ҳамкори, швед сиёсатчиси Оса Нилльсон Сёдерстрём Швециядан туриб тадбиримизда онлайн тарзда иштирок этган ҳолда иштирокчиларга ўзининг самимий тилакларини йўллади. Ундан ташқари, тадбиримизнинг яна бир фахрий меҳмони Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси вакили Эмма Макри ҳам […]
Қарақалпақстан Автоном Республикасида учрашувлар
Бугун Қарақалпақстан Автоном Республикасида фаоллар билан учрашув булиб утди. Унда фукаролик жамияти фаоллари инсон хукуклари сохасидаги узларининг узок йиллик тажрибаларидан келиб чиккан холда фикр-мулохазалари ва таклифларини билдиришди.
Хоразм вилоятида фаоллар билан учрашув
Бугун Хоразм вилоятида фаоллар билан учрашув булиб утди. Унда фукаролик жамияти фаоллари инсон хукуклари сохасидаги узларининг узок йиллик тажрибаларидан келиб чиккан холда фикр-мулохазалари ва таклифларини билдиришди.
Навбатдаги учрашув Навоий шаҳрида
Учрашувларимиз давом этади. Навбатдаги учрашув Навоий шаҳрида! Швецияда жойлашган «Марказий Осиё Уюшмаси» Жамияти ва унинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг Навоий вилоятида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашуви 26 ноябрь куни соат 11.00 да бошланади. Мақсад, юртимизнинг турли ҳудудларида ўз фаолиятини юритаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашиб суҳбатлашиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаш ва келажакда улар билан […]