«Абдулазиз Махмудов номидаги халқаро мукофот» танлови

Бугун, 9 май куни кинодокументалист мархум Абдулазиз Махмудовнинг хотирасига бағишлаб, унинг яқинлари ва фаоллар иштирокида Тошкентда хотира кечаси бўлиб ўтди.

Даставвал Абдулазиз Махмудовнинг қабри зиёрат қилиниб, унинг бошига ёдгорлик тоши қўйилди. Сўнгра марҳумни хотирлаш кечаси бўлиб ўтди.

Швецияда жойлашган «Марказий Осиё Уюшмаси» Жамияти раиси Пулат Ахунов  томонидан бундан бир йил олдин «Абдулазиз Махмудов номидаги халқаро мукофот» танлови эълон қилинган эди. Тадбирда ушбу танлов жараёни ва мукофотдорларни саралаш босқичлари қандай кечгани ҳақида қисқача  маълумот берилди.

Танлов натижаларига кўра:

Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ижтимоий-сиёсий воқеалар, миллий тараққиёт босқичлари, демократик тамойилларни тарғиб қилиш борасидаги жараёнларни ўзига хос услубда ёритгани учун  кинодокументалист ва фотограф Умида Ахмедова  Абдулазиз Махмудов номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.