Мен бу мақолам билан миллатимизни камситиш, хақорат қилиш, Оналарни ер билан битта қилиш ниятим йўқ. Аммо кейинги пайт оила масалалар, қайнона келин масаласи мени ташвишга соляпти. – Сизни ташвишга солмасин ука, бу қайнона келин муаммоси ечилмайдиган масала тугамайди- дейишингиз мумкин. Албатта тугамайди, сабаби оиладаги инсонлар бепарволиги оқибатида бўлаяпти. Қайнота, ака укалар, тоға аммалар жим турмасликлари керак деб ўйлайман. Зеро хаммани борадиган жойи ердир. Жавоб бериш айнан ўша ерда бўлади.
Айрим Оилардаги мухит шунчалик авж олганки “ҚАЙНОНА ДИКТАТОР” . Унинг изнисиз хеч хеч нарса қилаолмайди. Хаммасини бамаслахат билан қилиши керак. Бу эса оиладаги мухитни , ака укаларни ўртасида низо бўлишига сабаб бўлади.
Исломда аёл боласини уйлантирдими тамом унинг оиласи бошқа, уни ички ишларига аралашмаслиги керак. Айрим оилалар борки , қайноналар боласини ички ишларига аралашиш оқибатида ўғлининг аёли билан ажралишига сабаб бўляпти. Масалан ўғли фарзандли бўлса уни боқи тарбия қилиш ўғлининг зиммасида бўлади. Ўғл фарзандига памперс, ёки бошқа нарса олиб бермоқчи бўлса Онасидан рухсат сўраши керак. Бу ғирт беманиликдир. Ислом динида Ота-Она ўғлини тарбиялаши, илмли кишига шогирдга бериши,ўқитиши , уйлаши керак. Уйланганидан кейин эса унга “Мустақил” хаётга йўл очиб бериши керак.
Бу наманганлик аёллар намунча бойликка, мақтовга ,оиласидаги янгилик шов-шув бўлишига ўч экана. Жорий йилнинг 23 октябр куни Наманган шахри Навоий кўчаси 29 уйда яшовчи ёшгина аёл Унинг қонуний хуқуқлари бузилаётганлигини маълум қилди. Келинчакнинг айтишича у асли Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. Турмушга чиққанига атиги 1 йил бўлган ёши 20 да. Хозир бу қизимиз хомиладор. Қизимизнинг айтишича, бу оила ўзига тўқ.
Қайнона эса тинмай рухий босим ўтказиб келади. Тумуш ўртоғини 30 ёшда уйланишига хам айнан Онанинг ўзи айбдорлигини маълум қилди. Онаси қиз кўргани борса, кўзи чатоғ экан, оёғи қийшиқ экан, кўзи кўклар душман бўлади, қишлоқи экан ва шунга ўхшаш хар хил гапларни гапириб ўғлини уйланишига йўқ қўймаётган экан шу ёшгача.
Қизимизни айтишича, уйда қайнона хатто хотиржам овқат едирмас экан. Қайнона дойим- овқатни тез енг, намунча секин овқат ейсан, хали туғилсанг уйимизга бутун қишлоқилар босиб кетади, Тўрақўрғон босиб кетади – деб асабига тегавераркан. Бу масалада барча далиллар борлигини қизимиз маълум қилди. Энг қизиғи шундаки агар бирор жойга шикоят қилса, кимдир бу муаммони ўргангани биро ташкилотдан одам келса дарров ўзини жинниликка солиб оларкан.
Ана сизга бўлмасам. Бу масала бўйича хозир аёллар хуқуқлари буйича махалла раислари қаерга қараяпти билмайман. Ахир Конституциямизда “Дискриминация, камситишлар, Ирқи, жинси, келиб чиқиши қандай бўлишига қарамай қонун олдида тенгдирлар”деб ёзилган.
Швециянинг Марказий Осиё Уюшмаси Жамияти қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” кенгаш аъзоси Наманган вилояти бўлими раиси Зохиджон Зокиров.