2026 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида “Тренинг натижаларини мустаҳкамлаш ватажриба алмашиш” мавзусида follow up давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “МарказийОсиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Буюк БританиянингТошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсонҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти иштирокида ташкил этилди.
Ушбу давра суҳбати 2025 йилда ўтказилган “Ҳудудий муаммолардан адвокационечимларгача” мавзусидаги тренингнинг мантиқий давоми бўлиб, у фуқаролик жамиятиташкилотларининг маҳаллий даражада амалга оширган ишларини тақдим этиш, тажрибаалмашиш ва кейинги қадамларни белгилашга қаратилди. Тадбир доирасида иштирокчилар ўзҳудудларида амалга оширилган мини-грант лойиҳалари натижалари билан ўртоқлашиб, уларнингамалий аҳамияти, таъсири ҳамда келгусидаги имкониятлари муҳокама қилинди.
Мини-грантлар доирасида амалга оширилган лойиҳалар турли ҳудудлардаги долзарбижтимоий муаммоларга ечим топишга қаратилган бўлиб, улар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, инклюзив ёндашувларни жорий этиш каби муҳим йўналишларни қамраб олди. Тақдимотлар давомида ҳудудий ННТ вакиллари ўз фаолиятида дуч келган қийинчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари ва маҳаллий даражада адвокация юритиш тажрибаси ҳақида очиқ мулоқот олиб бордилар. Бу эса турли ҳудудлардаги тажрибаларни солиштириш, ўхшаш муаммоларни аниқлаш ва уларга нисбатан самарали ёндашувларни шакллантириш имконини берди.
Тадбирда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий инклюзия ва маҳаллий даражада адвокация масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокамалар давомида давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва уларни кенгайтириш бўйича фикрлар билдирилди.
Давра суҳбатида халқаро эксперт сифатида “Америка овози” журналисти Навбаҳор Имамова иштирок этиб, фуқаролик жамияти ташаббусларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, маҳаллий муаммоларни кенг жамоатчиликка етказиш ва халқаро тажриба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Умуман олганда, мазкур тадбир фуқаролик жамияти ташкилотлари учун ўз тажрибаларини тақдим этиш, ўзаро ўрганиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун муҳим майдон сифатида хизмат қилди. Шунингдек, у маҳаллий даражадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, адвокация салоҳиятини ошириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида амалий ўзгаришларга эришиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланди.


