Бугун, 20 декабрь куни Тошкентда Ваколатхонамиз қошидаги “Мустақил фуқаролик жамиятининг Миллий Кенгаши”нинг биринчи таъсис мажлисини ўтказдик. Швецияда жойлашган бош ташкилотимизнинг яқин ҳамкори, швед сиёсатчиси Оса Нилльсон Сёдерстрём Швециядан туриб тадбиримизда онлайн тарзда иштирок этган ҳолда иштирокчиларга ўзининг самимий тилакларини йўллади. Ундан ташқари, тадбиримизнинг яна бир фахрий меҳмони Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси вакили Эмма Макри ҳам ушрашувга ташриб буюриб, демократия ривожи сари ташланган ушбу муҳим қадамларимиз билан барчани табриклади.Умуман олганда, қилинадиган ишлар ва иш йўналишлари жуда кўп. Ўйламанки, Кенгаш аъзолари билан биргаликда қандай ишлар қилиниши кераклиги борасида муҳокама ўтказиб, энг тўғри фаолият йўналишларини ишлаб чиқамиз.