2025 йил 27 май куни фуқаролик жамияти фаоли, “Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятинингЎзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасуловага нисбатан Адлия вазирлиги даъвоси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. 2025 йил 10 июн куни суд унинг иштирокисиз ўтказилиб, орадан бир ойдан ошиқ вақт ўтиб, МИБданкелган тўлов ҳақидаги огоҳлантириш хати орқали Мамарасулова ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддаси 6 қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда айблангани ва маъмурий жарима қўлланилгани ҳақида хабар топган. Суд қарорида гўё у ўзайбини тан олгани қайд этилган бўлса-да, у на судда қатнашган ва на судга чақирув қоғози олган. Унингайтишича, у фақат Адлия вазирлигининг тақдимномасидан кейин, 2025 йил май ойининг охирида, бу ишюзасидан хабардор бўлган ва бу ҳақида вазирлик сўрови билан тушунтириш хати ёзишига тўғри келган. Гулноз Мамарасулова — инсон ҳуқуқлари соҳасида кўп йиллик тажрибага эга фаол. У “Марказий ОсиёУюшмаси”нинг Ўзбекистондаги расман рўйхатдан ўтган вакили сифатида инсон ҳуқуқларимониторинги, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширибкелмоқда. 2024 йилда Гулноз инсон ҳуқуқлари соҳасида танилган мутахассис Эндрю Клапхэмнинг “Инсон ҳуқуқлари: жуда қисқа кириш” (Human Rights: A Very Short Introduction) номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. […]