«Марказий Осиё Уюшмаси» Жамияти ваколатхонаси ва бош ташкилот раҳбари Пулат Ахунов Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашувлар бошлаётгани ҳақида эълон берган эдик. Бугун тадбирларимиз Фарғонада бошланиб, унда нафақат вилоятда, балки бутун республикада ўз сўзига эга бўлган фаоллар иштирок этди. Эртага, 9 ноябрь куни ҳам Фарғонада тадбиримиз давом этади.Эслатиб ўтамиз, бундай учрашувлар ҳар бир вилоятда бўлиб ўтади. Ва вақти ва манзили ҳақидаги эълонларни жойлаб борамиз.