Мамарасулова Гулноз Абдулқосимовна 2020 йил 1 декабрда қароргоҳи Швеция Қироллигида жойлашган “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти томонидан ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори лавозимига тайинланган. У мазкур ташкилотдаги иш фаолиятини расман 2021 йил 4 январдан бошлади.
Г. Мамарасулова бунга қадар педагогик фаолият билан машғул бўлиш асносида Ўзбекистон пахта саноатидаги болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиши мақсадидаги кўплаб халқаро лойиҳаларда иштирок этган. Меҳнат ҳуқуқлари бўйича ўтказилган кўплаб семинар-тренингларда иштирок этиб, ушбу соҳада малака орттирган.
У 2021 йил декабр ойи сўнгида Тошкентда Ваколатхона қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгашининг таъсис йиғилишини ўтказиб, унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган фаолларни бир ғоя остида бирлаштирди. Кенгашнинг асосий мақсади – фуқароларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга жалб қилиш, инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва жамиятни демократлаштириш йўлида ҳаракат қилишдан иборат. Ушбу кенгаш аъзолари ҳозирда жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ўз ҳудудларидаги ижтимоий муаммоларни ёритиш, жамоатчилик орасида хабардорликни ошириш ва муаммоларнинг ечимларини излаш йўлида ҳаракат қилмоқда.
Гулноз Мамарасулованинг маълумоти олий, филолия сохасида бакалавр ва магистратура босқичларида таҳсил олган. У илмий фаолият билан шуғулланиб, 2021 йил августда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Шунингдек, унинг учта насрий тўпламлари нашр этилиб, 2020 йил март ойида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
Г.Мамарасулова оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Contact info:
E-mail: gmamarasulova@gmail.com