2022 йил 10 ноябр куни Ваколатхонамиз қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгашининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда асосий меҳмон – Кенгашнинг Сирдарё вилоятидаги аъзоси, фуқаролик жамияти фаоли Абдулазиз Набиев.
Йиғилишда қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди:
- Сирдарё вилоятида инсон ҳуқуқлари ва уларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар;
- Фуқаролик назорати олиб бориш, жамиятдаги асосий муаммоларни турли ижтимоий тармоқларда ёритиш ва бунга тегишли давлат органларининг муносабати;
- Сирдарё вилоятининг айрим ҳудудларида пахта теримидаги мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатлар;
- Суд ҳуқуқ тизими, ҳокимликлар ва бошқа бошқарув органларида очиқлик ва шаффофликнинг таъминлаганлик даражаси;
- Сирдарё шаҳридаги маҳаллада ичимлик суви билан боғлиқ тўловларни аҳолидан ноқонуний тарзда ундирилаётгани тахмин қилинаётган ҳолат юзасидан суриштирув.
“Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси турли соҳалардаги муаммо ва ютуқларни фаол ёритиб келаётган журналист, блогер ва фаолларни ўз тажрибаларини биз билан бўлишишга чорлайди. Бизга боғланинг!