Журналист Шарифа Мадраҳимова билан суҳбат

Featured Video Play Icon

2022 йил 21 октябр куни “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг навбатдаги онлайн йиғилишида жамиятимиздаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишнинг асосий меҳмони – Фарғона вилоятида «Бувайда кўзгуси» газетаси мухбири, блогер Шарифа Мадраҳимова бўлди.

Ушбу учрашувда асосан қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

🔴 Қишлоқ хўжалиги соҳасида фермер, кластер ва ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари;
🔴 Фарғона вилояти Халқ таълими соҳасидаги айрим ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир бўлаётгани, яъни мактабларнинг собиқ битирувчиларини турли хусусий университетларга ўқишга киришга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида;
🔴 Фаолларга шикоят билан келган фуқаролар билан ишлашдаги турли хил муаммолар, хусусан, айрим шикоятчиларнинг аризалари юзасидан текширув бошланганидан сўнг уларнинг фикридан қайтиш ҳолатлари кузатилиши;
🔴 Журналист ва блогерларга нисбатан турли ташкилотларнинг фарқли муносабатлари;
🔴 Жамоатчилик билан фаол ишлаётган ва муаммоларни ҳал этишда ижобий натижаларни кўрсатаётган ташкилотлар ва бунинг акс ҳолатлари.

Шунингдек, суҳбатимиз давомида жамиятимизда кузатилаётган бошқа оғриқли масалалар ҳақида фикр алмашилди.
“Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси жамиятимизда кузатилаётган турли хил муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимлари устида фаоллик кўрсатаётган блогерлар, журналистлар ва фаолларни ўз тажрибаси билан алмашиш мақсадида ҳамкорликка чорлайди. Ўз тажрибангизни бошқалар билан бўлишинг! Бизга боғланинг!