Ўзбекистон Олий таълим тизимида кузатилаётган айрим муаммолар хусусида …

Featured Video Play Icon

2022 йил 7 октябр куни “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг онлайн йиғилишида Ўзбекистон Олий таълим тизимида кузатилаётган айрим муаммолар хусусида сўз борди. 

Ушбу йиғилишнинг асосий меҳмони – Кенгашнинг Қорақалпоғистондаги аъзоси Зулфияхон Халимбетова. 

Суҳбат давомида бугунги кунда айрим олий таълим муассасаларидаги асосий муаммолар, хусусан, талабаларни ётоқхона билан етарлича таъминлай олмаслик, бунинг оқибатида талабалар, айниқса, талаба қизларнинг турли ижара уйларида муаммоларга дуч келаётгани, таълим сифатининг қониқарли эмаслиги каби мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, З.Халимбетованинг айтишича, 4 октябр куни у таълим олаётган Чирчиқ туманидаги “Maxam Chirchiq” заводида портлаш содир бўлгани натижасида ҳавода заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли билан яқин-атрофдаги аҳоли вакилларнинг соғлигида муаммолар кузатилмоқда. Хусусан, Зулфияхоннинг ўзи ҳам нафас олишга қийналиб, бир неча кун давомида овоз пайларига зарар етган. Аммо корхона томонидан аҳоли ўртасида ҳеч қандай тушунтириш ишлари ёки уларга компенсация тўлаш билан боғлиқ ишлар олиб борилмаяпти.