Омбудсман бошчилигидаги Жамоатчилик гуруҳлари Намангандаги 6-сон жазони ижро этиш муассасасида мониторинг ўтказишди.
2023 йил 10 август куни Пор туманидаги 6-сон жазони ижро этиш муассасасидаги шароитларни ўрганиш ва у ерда сақланувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланганлигини текшириш мақсадидаги мониторинг ташрифида “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятини ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этди. У ерда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди, маҳкумлар билан суҳбатлар қилинди.
Бир неча йил олдин шу қамоқхонада бир маҳкум ўз жонига қасд қилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди. Бу ўша муассаса. Бу борада ҳам қисқа суҳбатлар қилинди. Поп туманидаги 6-сон жазони ижро этиш муассасасида асосан оғир ва ўта ўғир жиноятлар билан айбланган шахслар сақланади (ЖК 97 моддаси билан қамалганлар кўпчиликни ташкил қилади). Ўзини осган маҳкум ҳам хотинини хиёнатда айблаб ўлдирган ва кейинчалик ўз жонига қасд қилгани айтилади суриштирувлар давомида.
Тахминан 50-60 фоизга яқин маҳкумлар ишга жалб қилингани ва ойлик маош билан таъминланганлиги қайд этилди. Аммо уларнинг яқин оила аъзолари билан учрашувлар борасида муаммолар борлиги ёки учрашув кулари баъзида белгиланган муддатда ортга сурилиши, кечиктирилиши ҳолатлари ҳам учраб туриши аниқланди.
Шунингдек, муассаса кутубхонасидаги китоблар билан танишар эканман, бадиий адабиётларнинг асосий қисми 90 йиллар (балки ундан ҳам эскироқдир) га тегишли бўлиб, янги адабиётлар сони кўп эмас. Узоқ йиллар «Жаслиқ»да бўлган Азамжон Формонов айтишича, у 11 йилдан ошиқ умри давомида кутубхонадаги барча китобларни (жумладан, бадиий ва юридик абадиётлар) қайта-қайта ўқигани сабабли унга асарларнинг мазмуни ёд бўлиб кетган. Демакки, ҳаракат эркинлиги чекланган муассаларда китобларга бўлган талаб катта бўлганлини боис кутубхонадаги адабиётларни тез-тез янгилаш талаб қилинади. Чунки мутолаа ҳам шахснинг руҳиятини тарбиялайди, маънавий озуқа беради.
Гулноз Мамарасулова, “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори
2023 йил 11 август