Навбатдаги учрашув Навоий шаҳрида

Учрашувларимиз давом этади. Навбатдаги учрашув Навоий шаҳрида! Швецияда жойлашган «Марказий Осиё Уюшмаси» Жамияти ва унинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг Навоий вилоятида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашуви 26 ноябрь куни соат 11.00 да бошланади. Мақсад, юртимизнинг турли ҳудудларида ўз фаолиятини юритаётган фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашиб суҳбатлашиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаш ва келажакда улар билан ҳамкорлик ўрнатиш.Мақсадли гуруҳлар: Журналист, блогер, фуқаролик жамияти фаоллари.Манзил: Навоий шаҳри, Ғалаба кўчаси, 9. «Maximum» мехмонхонаси мажлислар зали. Мурожаат учун телефон: 99899 4747420