Навбатдаги мониторингни тергов ҳибсхонасида олиб бордик

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Нукус шаҳридаги 2-сонли Тергов ҳибсхонасидаги вазиятни ўрганди.Ўрганиш ишлари ҳибсхонада ушлаб турилган шахсларнинг қисқа муддатли учрашув хоналари, адвокатлар билан учрашув хоналарини, тергов ҳаракатлари хоналаридаги шароитларни кўздан кечиришдан бошланди. Мониторинг доирасида ҳибсхонада сақланаётган маҳбус ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланишлари бўйича яратилган шароитлар ўрганилди. Жумладан, тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимида умумий муолажа, рентген ва стоматология хоналари мавжуд бўлиб, зарур тиббий ускуналар ва дори-дармон воситалари билан таъминланганлиги қайд этилди.
https://t.me/markaziy_osiyo_uyushmasi
https://t.me/markaziy_osiyo_uyushmasi