Маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар билан учрашув

фуқаролар билан учрашув

Бугун 28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар билан учрашди.Учрашувда маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар, камситиш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи ҳолатлар содир этилган ёки йўқлигига оид масалалар ўрганилди. Тегишли жазо муддатини ўтаб чиққанидан кейин агар уларга нисбатан инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари кузатилганда Комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.