2022 йил 7 октябр куни Ваколатхона қошидаги “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистонда 2022 йилги пахта терим мавсуми билан боғлиқ масалалар хусусан мажбурий меҳнат, болалар меҳнати, теримчилар учун яратилган меҳнат шароитлари ҳақида суҳбат қилинди.
Кенгаш аъзоси Зоҳиджон Закиров сентябр бошидан буён Наманган вилоятининг бир нечта туманларида бўлиб, пахта далаларидаги теримчилар билан суҳбатлашган. Далалардаги меҳнат шароитлари, гигиена қоидаларига риоя қилинганлик ҳолатлари, теримчилар учун бепул озиқ-овқат билан таъминланганлик ва уларнинг сифат даражаси каби масалаларни ўрганган. У болалар меҳнати содир этилган обектлар хусусида тегишли ташкилотларга дарҳол хабарнома юбориб, бундай қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш лозимлиги ҳақида уларни огоҳлантирган.
Суҳбатнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.