Лойқўрғон бозори очилди…

29.01.2023 – Нишон тумани, Нуристон шахарчаси

Бутун хафта давомида шу биргина якшанба кунини интизорлик билан кутамиз. Чунки эрталабдан хеч қаерга шошилишга хожат йўқ. Бемалол уйқуга тўйиб оламан. Хотиржам туриб, чой ичасан. Сўнг соғликка жуда фойдали «шоппинг терапия» олиш учун бозорга борасан.

Мана, бугун хам рўзғор («ғор») учун бозорлик қилишга йўлга чиқдим. Биз қўнғиротлар тилида айтганда бозор «бежай зўр» жой. Эл учун ноз-неъмат, хайр-барака тўлиб-тошган.

Бироқ бозор бугун бутунлай ўзгача «чирой» очган. Хамма томон лой, харидор, савдогар барчаси лойга беланган, азият чеккан. Қисқаси, РАСВО! Қаршида, биласиз, Ерқўрғон бозори бор. Бизда эса бугун билдим, «Лойқўрғон» бозори очилибди. Бозорни эгаси борми? Захматкаш савдогарлардан мажбуран ундириладиган патта пули кимнинг қаерига «кириб» кетаяпти. Жиғилдон масаласида айримлар ёрилиб ўлмаса, инсофга келмайди. «Лойбозор»га хуш келибсиз…!

Қашқадарёдан Бекзод Маллаев