“Марказий Осиё Уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) нинг эксперт-баҳоловчиси Роланд Бломейер билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда сўнги пайтларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, озодлик чекланган жойлардаги шароитлар ва асосий муаммолар ҳамда гендерга оид масалалар, қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.