Асосий йўналишларимиз: Инсон ҳуқуқлари, демократия, фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати
“Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2020 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бош ташкилот ҳисобланган “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти Швеция Қироллигида 1999 йилда ташкил топган бўлиб, унга сиёсатчи Пўлат Ахунов раҳбарлик қилади.
Ваколатхонанинг асосий мақсадлари:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳаётини яхшилаш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш учун демократик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикасида демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишида кўмаклашиш;
Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида 2021 йил декабр ойида Ваколатхона қошида “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий Кенгаши тузилди.
Кенгашнинг 17 нафар аъзолари Республиканинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.