Ўзбекистонда арзонроқ нархда машина сотиб олиш орзусида юрган минглаб мижозлар телефон ва компютерлари қаршисида икки кун ўтириб UzavtoSavdo онлайн тизимидан шартнома ололмаганликларини айтишмоқда.
“Онлайн шартнома олиш очилибди, лекин мен ололмаяпман. Ўша олаётганлар кимлар эканлигини мен билмадим”, – дейди ширкат мижозларидан бири.
“Икки кун Интернетда ўтириб, UzAvto дан битта “Дамас”га шартнома ололмадим. Қанчадир минг одам олганмиш, лекин мен ололмадим”, – дейди автомобил олиш орзусида юрган бошқа бир ўзбекистонлик.
UzAuto Motors ширкати 25 декабрь куни оммабоп автомобиллари учун онлайн контрактация эълон қилган эди.
Ширкатга кўра, шартнома олиш 26 декабр оқшомига қадар давом этган, 170 мингдан зиёд шартномалар онлайн тартибда тузилган.
Лекин кўпчилик ушбу платформада шартнома олиш тугул, унга кириб бўлмаганини айтмоқда.