Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари таълимини тарғиб қилиш

2024 йил 8-9 декабр кунлари “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Ўзбекистонда демократик бошқарувни қўллаб-қувватлаш: ННТларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги салоҳиятини ошириш” мавзусида Тошкентда семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўқув семинари малакали юрист-адвокатлар ёрдамида ташкил этилиб, дунёда ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги тажрибалар ҳамда айрим кейслар таҳлил қилинмоқда. Қайд этиш керакки, ушбу тадбир нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида тажриба алмашиш ва келгусида ҳамкорликда ишлаш масалаларини муҳокама қилиш учун платформа сифатида хизмат қилмоқда.