Жорий йилнинг 30 август куни Наманган шаҳрида бу йилги пахта йиғим терими олди кампанияси муносабати билан Одам савдосига ва мажбурий мехнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияси ва фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудларлаги Пахта кластерлари хамда фермер хўжаликларида «Кишлок хўжалигида адолатли ёллаш, муносиб мехнат шароитларини яратиш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу табдирда “Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошида тузилган “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг Наманган вилоятидаги раҳбари Зоҳиджон Закиров ҳам иштирок этди.
Семинар кун тартиби доирасида пахта терими мавсумиги айрим худудларда кузатиладиган мажбурий меҳнат ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу семинар баҳс-мунозаралар шаклида ташкил қилиниб, ҳудудларда, айниқса,туманлардаги айрим мактаб директорлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва маҳалла раисларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари танқид остига олинди. Хусусан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган 17 сонли мактаб директори томонидан ўқитувчиларни ўтган йили пахта теримига жалб қилиш ҳолати кузатилганлиги айтиб ўтилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги вакили Улуғбек Хамрақуловга кўра, ўтган йиллар давомида пахта терими мавсумида кузатилган мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича шикоятлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборилган. Шикоятларни ўрганиш ишлари билан Вазирликнинг Наманган вилояти худудий бўлими шуғулланган. Шу боисдан жорий йил агар фуқароларда шикоятлар бўлган тақдирда, уларни шу ернинг ўзида ҳал этиш масаласи кўтарилди.
Шунингдек, 2021 йил ижтимоий тармоқларда мажбурий меҳнат ҳолатлари содир бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ҳам тарқалган бўлиб, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва маъулумотларни текшириш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.
“Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошида тузилган “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг аъзоси Зоҳиджон Закиров ҳам сўзга чиқиб, пахта терими мавсумида кузатиладиган турли ҳолатлар бўйича ўз фикрларини билдирди. Хусусан, ўтган йиллар мобайнида теримчилар ва фермер ўртасида тузиладиган меҳнат шартномалари билан ишчиларнинг тўлиқ танишиб чиқмаслиги ва ўз ҳуқуқларини билмаслиги натижасида меҳнат ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлган.
Тадбир сўнгида З.Закировнинг таклифига биноан фуқаролик жамияти вакиллари ва расмий идоралар билан ҳамкорликда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига қарши курашиш учун Наманган вилояти телеграм гуруҳини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Зоҳиджон Закиров,
“Марказий Осиё Уюшмаси” Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошида тузилган “Мустақил фуқаролик жамияти” Миллий кенгашининг Наманган вилоятидаги раҳбари