Гулноз Мамарасулова «Газета.uz» билан суҳбат

Тажимуратов қўлга олишда қўполликлар бўлганини айтди, бу албатта текширилади — ҳуқуқ фаоли

Нукус воқеалари бўйича суд жараёнини кузатиб бораётган «Марказий Осиё уюшмаси» инсон ҳуқуқлари бўйича жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, Даулетмурат Тажимуратов тергов вақтида қийноққа солинмагани, аксинча ҳурмат кўрсатилгани, фақат ҳибсга олиш вақтида қўполликларга йўл қўйилганини айтган. Бу важ албатта текшириб чиқилади, деди ҳуқуқ фаоли.

«Газета.uz» билан суҳбатда у, нафақат Тажимуратов, балки бошқа айбланувчилар ҳам судда ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фаол фойдаланаётганини қайд этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/02/nukus/