2024 йил 20 август куни БМТнинг тегишли уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Тошкентда шахсий мулк масалалалари билан шуғулланувчи ҳуқуқ фаоллари билан учрашди.
Тошкентда содир бўлаётган ноқонуний снослар, бунинг атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига таъсири, мулкка бўлган ҳуқуқлар поймол бўлиши, бундан жабр кўраётган болалар ва аёллар тақдири каби муаммолар муҳокама қилинди. Махсус маърузачи айтишига кўра, у кўтарилган барча муаммоларни ҳукумат вакиллари билан бўлажак навбатдаги учрашувлар доирасида муҳокама қилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.