Бугун БМТнинг Бош ассамблеясида Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиш учун берган аризаси кўриб чиқилади. Осиё минтақаси учун ажратилган 13 ўриндан, бу йил 4та ўрин бўшайди ва бў ўринларга 5та давлат даъвогарлик қилмоқда. Бу давлатлар: Хитой, Саудия Арабистони, Непал, Покистон ва Ўзбекистон. Европадаги бир неча экспертлар билан бу масалада гаплашган эдим, уларнинг фикрича Ўзбекистоннинг бу кенгашдан ўрин олиш эҳтимоли катта, чунки Хитой ва Саудия Арабистони охирги йиллари ўз давлатларида инсон ҳуқуқларини қўпол бузиб келишмоқда, Ўзбекистонда эса аксинча инсон ҳуқуқлари масаласида сезиларли прогресс бор. Мени шахсий фикрим, Ўзбекистон, Хитой ва Саудия Арабистонидан кўра Кенгашдан ўрин олишга ҳақлироқ ва уларга қараганда инсон ҳуқуқлари масаласида прогрессивроқ. Бундан ташқари, агар Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлса бу фактор (омил) ватанимизда инсон ҳуқуқлари масаласига эътиборни янада кучайтирар эди.Лекин бир нарсани ҳисобга олишимиз ҳам керак, Хитой ва Саудия Арабистони бой ва қудратли давлатлар, овоз берадиганларни ўз томонига оғдиришлари ҳам мумкин..
Пулат Ахунов